Роналду юқори дивизионлардаги 600-ўйинини ўтказди ва идеал хет-трикка эришди

Eldor Akmurzayev
15 мар 2021, 01:40
Италия чемпионати 27-туридан “Ювентус” Криштиану Роналдунинг голлари эвазига сафарда “Кальяри”ни таслим этди – 3:1.

Роналду бугунги хет-тригини идеал тарзда (ўнг, чап оёқ ва бош билан) амалга оширди. У юқори дивизионлардаги юбилей 600-учрашувда майдонга тушди ва голлари сонини 473 тага етказиб олди:

“Реал” сафида 292 ўйинда 311 гол

МЮ – 196 ўйинда 84 гол

“Ювентус” – 87 ўйинда 75 гол

“Спортинг”да – 25 ўйинда 3 гол.

Маълумот ўрнида, 36 ёшли футболчи фаолиятида 57-бор хет-трикка эришди. Улардан 9 таси эса идеал ҳисобланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc