

"Битта дунё... Битта спорт тури... Битта улкан оила... Раҳмат, "Энфилд". Мен ва оилам ҳеч қачон бундай ҳурмат ва ҳамдардликни унутмаймиз", - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.
Роналду бир неча кун олдин янги туғилган эгизак фарзандларининг бири ўлгани сабаб ўйинни ўтказиб юборди.
"Энфилд"даги ўйин давомида "Ливерпуль" мухлислари 7-дақиқада You'll Never Walk Alone қўшиғини куйлашди ва Роналдунинг янги туғилган ўғли хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди.



