Роналду "Лечче"га қарши ўйнамаслиги мумкин

Alisher
26 июн 2020
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 28-тур доирасидаги "Лечче"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри 35 ёшли португалиялик футболчига дам олиш имкониятини яратмоқчи. Аммо Роналдунинг ўйинда иштирок этиши борасидаги қарор ҳали қабул қилинмади.

Роналду жорий мавсум "Ювентус" таркибида А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол ва 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Лечче" ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.


AlisherMuallif
Manba: calciomercato.com