Роналду: "Голимдан ва ғалабадан мамнунман"

Mirjalol Normatov
20 окт 2019
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 8-тури доирасидаги "Болонья"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Юве" футболчиси ушбу учрашувдан олдин 700 рақами туширилган футболкани қабул қилиб олганди.

"700-голимни урганимдан кейин ўзимни бошқача ҳис қилганман. Клуб президенти қўлидан шундай эсдалик либосини олиш ҳам ёқимли бўлди ва бу менга куч бағишлади. Яна бир бор гол урганимдан, "Ювентус" эса қийин бўлса-да, адолатли ғалабага эришганидан мамнунман", - деди Роналду.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Express