Роналдо: “Касильяс ҳозир оғир вазиятда”

Narzulla Saydullayev
24 сен 2013
Бразиялик футбол юлдузи Роналдо журналистларга берган интервьюсида “Реал Мадрид” дарвозабони Икер Касильяс ҳақида тўхталиб ўтди.
Унинг айтишича, Касильяс ҳозир қийин аҳволда қолган, чунки бошқа бир дарвозабон Диего Лопес айни пайтда жуда яхши спорт формасида. 

“Касильяс ҳозирча Ла Лиганинг бирорта ўйинида майдонга тушмади, - дейди Роналдо. – Бунга сабаб жамоада Диего Лопесдек кучли дарвозабон борлигида. Ўйлашимча, Касильяс “Реал”да тўп суришни бошлаганидан бери Лопесга ўхшаган кучли дарвозабон билан ҳали рақобатлашмаган эди. Менимча, мураббий тўғри қарорга келяпти, чунки Лопес жуда яхши ўйинчи. Ўз вақтида Диего мен билан битта жамоада шуғулланганди, шу боис уни яхши биламан”.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: goal.com