Роналдиньо «Керетаро» сафидаги илк голини урди

Narzulla Saydullayev
22 сен 2014
«Керетаро» ҳужумчиси Роналдиньо Мексикага чемпионатининг навбатдаги турида «Гвадалахара» билан ўйнади (4:1).
34 ёшли бразилиялик футболчи 6-дақиқада пенальтидан гол урди ва «Керетаро» сафидаги голлари ҳисобини очди.

Ўтган турда Роналдиньо 11-метрли жарима тўпидан сўнг гол ура олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо сентябрь ойи бошида «Керетаро» билан икки йиллик шартнома тузганди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru