Романьоли "Ювентус"га ўтиши мумкин

Alisher
18 сен 2021
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьолининг агенти Мино Райола ўйинчининг "Ювентус"га ўтиши мумкинлигини айтди.

Келаси ёзда ўйинчининг шартномаси якунига етади.

"Романьоли "Ювентус"га қўшилиши мумкин, сабаби унинг июнда шартномаси якунланади. Де Лигт билан бирга ўйнаш имконияти ростдан ҳам бор. Аммо, Маттейснинг "Ювентус"да қолиши факт эмас", - дейди Райола.

26 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.







AlisherMuallif
Manba: Tuttosport