Романьоли ковидга манфий тест топширди

Alisher
17 янв 2022
"Милан" ҳимоячиси Алессио Романьоли коронавирусга манфий тест топширди.

Ўйинчи эртадан жамоа ихтиёрида бўлади.

Италиялик 6 январда мусбат тест топширди. У касаллик сабаб А Серия доирасидаги "Рома" (3:1) ва "Венеция" (3:0), шунингдек "Женоа"га қарши ўйинларни ўтказиб юборди.

Романьоли жорий мавсум 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: acmilan.com