"Рома" ва "Бетис" "Челси" хавбеки учун курашади

Alisher
2 май 2020
Испаниялик қайси чемпионатни танлайди?

"Челси" ярим ҳимоячиси Педро Родригес ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Футболчи учун "Рома" ва "Бетис" клублари рақобатлашмоқда. Педронинг "аристократлар" билан тузган шартномаси шу йилнинг июнь ойида якунига етади.

Бирор бир жамоа "Барселона" собиқ ўйинчисини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Педро жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: calciomercato.com