"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр

Alisher Ostonov
8 фев 2026
"Рома" Франческо Тоттини клуб техник директори этиб тайинлаш устида ишламоқда.

Бу қарорни клуб хўжайини Ден Фридкин ва унинг маслаҳатчиси Клаудио Раньери қўллаб-қувватламоқда.

Томонлар маълум вақтдан бери ушбу масала бўйича фаол мулоқот олиб бормоқда. Тоттининг ўзи ҳам "Рома"га қайтишдан бахтиёр бўларди.

Римликларнинг собиқ сардори кийиниш хонаси ва клуб раҳбарияти, шунингдек мураббий, спорт директори ва жамоа босслари ўртасида боғловчи бўғин бўлиши кутилмоқда.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Corriere dello Sport