"Рома" "Порту" хавбеки Оливейрани харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи

Alisher
6 янв 2022
"Рома" "Порту" билан марказий ярим ҳимоячи Сержиу Оливейранинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Римликлар 29 ёшли португалиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

"Рома"нинг ушбу трансфер ойнасидаги мақсади - марказий хавбек ва ўнг қанот ҳимоячи билан шартнома имзолаш.

Оливейра жорий мавсум Португалия чемпионати доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: Maisfutebol