

Оғзаки жанжал муштлашувга айланиб кетишига бир бахя қолди.
"RaiNews" хабарига кўра, воқеа чоршанба куни, "бўрилар"нинг сўнгги машғулотида содир бўлган. Мураббий ва футболчи ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш учун футболчилар аралашишига тўғри келган. Тўполонга аргентиналик Леандро Паредес ҳам аралашиб қолгани айтилмоқда.
"Рома" янги мавсумни омадсиз бошлади. Клуб аввалига "Кальяри" билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, "Эмполи" билан ўйинда фиаскога учради – 1:2.
Пойтахт клубининг навбатдаги ўйини "Ювентус"га қарши бўлади. Учрашув 1 сентябрь куни, соат 23:45 да бошланади.



