А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди

Alisher Ostonov
4 май 2025
А Серия 35-тур доирасидаги "Рома" — "Фиорентина" ўйини бўлиб ўтди.

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди ва 45+5 дақиқада Артём Довбикнинг голига бош билан ажойиб узатма ижро этди. Ҳамюртимиз 65-дақиқада захирага олинди. "Рома" эса муҳим ўйинда ғалабага эришиб, жадвалда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.


4 май 2025, 21:00
Roma — Fiorentina
1 – 0
Тугади





Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia