«Рома» етакчиси учун мавсум якунланди

Khoja
21 мар 2025, 08:25
Аввалроқ бир ойга сафдан чиққан деб эълон қилинган Пауло Дибаланинг жароҳати анча жиддий бўлиб чиқди.

«Рома» етакчиси операция қилинaди. Энди футболчи сафга қайтиши учун камида 3 ой керак бўлиши маълум қилинди. Шу тариқа, Дибала учун мавсум якунланди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 4 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net