"Рома" Эль-Шааравини "Шанхай"дан ижарага олмоқчи. Ўйинчи маоши пасайишига ҳам тайёр

Alisher
6 янв 2021
"Рома" "Шанхай Шеньхуа" билан ярим ҳимоячи Стефан Эль-Шаарави борасида музокаралар олиб бормоқда.

28 ёшли италиялик футболчи Рим клубига қайтиш учун маошини камайишига ҳам тайёр. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стефан Эль-Шаарави 2016-2019 йиллар давомида "Рома" шарафини ҳимоя қилган.

Ўйинчи "Рома" ва "Шанхай Шеньхуа"дан ташқари "Женоа", "Падова", "Милан" ва "Монако" жамоаларида ўйнаган.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira