"Рома" "Боруссия" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
17 авг 2022, 14:44
"Рома" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи вариантини кўриб чиқмоқда.

Рим клуби тажрибали ҳимоячини харид қилиш орқали мудофаани кучайтирмоқчи.

27 ёшли швейцарияликка "Интер" ҳам бефарқ эмас. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Аканжи ўтган мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Transfermarkt ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Correre dello Sport