

Рим клуби 24 ёшли англиялик футболчини камида 100 миллион фунт (120 млн евро)га сотишга тайёр.
Абрахамнинг собиқ клуби бўлмиш "Челси" уни 2023 йилдан 67 млн фунт (80 млн евро)га қайта харид қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужумчини "Манчестер Юнайтед" харид қилмоқчи. Шунингдек, унга "Ман Сити" ҳам бефарқ эмас, аммо "шаҳарликлар"нинг мақсади "Боруссия" (Дортмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанд.
Эслатиб ўтамиз, Абрахам ўтган йилнинг августида "Рома"га "Челси"дан 40 млн евро эвазига ўтди.



