

"Ҳеч қачон бу ҳақида ўйламаганман. Сабаби ҳеч ким менга бундай таклиф билан чиқмаган. Агар фуқароликни олиш тўғрисида таклиф олсам, Россия мени қабул қилганини тушунаман. Менга бу ерда барчаси ёқади. Агар россия фуқаролигини таклиф қилишса, албатта, рози бўламан".
Родригао 2021 йил ёзидан буён РПЛда тўп тепади. Бу мавсум "Зенит" сафида бразилиялик чемпионат ва Россия Кубоги доирасида 8 та ўйинда иштирок этди.



