Роде: "Кўпчилик мени "Бавария" сафида ўйнай олмайди деб ўйлаганди"

Aziz Tukhtamuradov
29 дек 2015
"Айнтрахт Ф" жамоасидан "Бавария" сафига ўтган Себастьян Роде ўзига билдирилаётган ишончдан хурсанд эканлигини яширмади.
"Бавария" таркибида кўплаб ўйинларда иштирок этганимдан бениҳоят хурсандман. Кўпчилик мени "Бавария"да шунча ўйинда майдонга тушади деб ўйламаганди. Жамоада менга ишонишмоқда ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлишим учун шароит яратиб беришмоқда. Ҳа, "Бавария" сафида ўйнасанг сени терма жамоага ҳам таклиф этишади. Бунинг учун янада кўпроқ асосий таркибда майдонга тушишим талаб этилади.

Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: soccer.ru