

"Де Брюйне ЕЧЛ финалида жароҳат олганидан кейин ғалати бўлиб кетдим. Кевин фақатгина жиддий жароҳат олсагина майдонда ётиши мумкин. У шундай катта ўйинларда қатнашиш учун тер тўкади. Афсуски, у ўйинни охиригача ўтказа олмади.
Кевинни дунёнинг энг яхши плеймейкери деб ҳисоблайман. У ўйинни ўқий олади ва бўш худудларни топади. У ҳар йили "Олтин тўп"га даъвогар бўлиши керак", - деди Мартинес.



