Роберто Мартинес қийин ғалабадан сўнг фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
24 ноя 2022
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Канада устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Канада биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Улар мусобақага ҳудди байрамга келгандек ташриф буюришган. Бу Канада юқори темпда ва тўғри чизиқ бўйлаб ўйнайди. 

Тўғрисини айтсам, ўйинимизнинг бошқа томонларини кўрсатишга тўғри келди. Ўйинни тажриба, пенальти қайтарган ва бошқа кўплаб вазиятларда ўзини кўрсатган дарвозабонимизнинг маҳорати эвазига ютдик. Бугунги ғалаба муҳим", - деди Мартинес. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: BBC