Республика биринчилиги. “Пахтакор-2002” ғалаба қозонди

4 ноябрь куни Бухоро шаҳрида олий лига клублари қошидаги БЎСМлар ўртасида республика биринчилиги старт олгани ҳақида хабар бергандик.
Бунда 2002 йилда туғилган футболчилар баҳс олиб бормоқда.

Мазкур мусобақада қатнашаётган “Пахтакор-2002” гуруҳдаги илк учрашувни “Нефтчи”га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Руфат Акрамхўжаев шогирдларидан Игорь Чикризов ягона гол муаллифи бўлди. 2-турни “Қизилқум”га қарши ўтказган ёш “пахтакорчилар” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Мазкур беллашувда Диёр Холматов гол муаллифи бўлди.

Бугун эса Руфат Акрамхўжаев жамоаси гуруҳдаги учинчи ўйинни “Машъал”га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда рақиб дарвозасига ягона тўпни Роман Никитин киритди. Эртага “Пахтакор-2002” дам олади. Гуруҳдаги охирги баҳс 8 ноябрь куни БЎСМ-28 билан бўлиб ўтади.

“А” гуруҳи: “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Насаф”, “Шўртан”, “Динамо”

“B” гуруҳи: “Нефтчи”, “Машъал”, “Пахтакор”, “Қизилқум”, БЎСМ-28

1-тур. 4 ноябрь
“Пахтакор” - “Нефтчи” - 1:0
“Машъал” - “Қизилқум” - 1:2

2-тур. 5 ноябрь
“Пахтакор” – “Қизилқум” 1:1
БЎСМ-28 - “Нефтчи” 2:0

3-тур. 6 ноябрь
“Пахтакор” - “Машъал” 1:0
БЎСМ-28 - “Қизилқум” 0:0

Manba: championat.asia