Реднапп: "Челси" Коутиньо учун 79 миллион фунт тўлайди деб ўйламайман"

Alisher
23 апр 2020
Футбол эксперти Жейми Рэднапп Филиппе Коутиньонинг "Челси"га ўтиши мумкинлигига изоҳ берди.

"Мен Коутиньони "Челси"да кўрмаяпман, бу даҳшатли пулдир. Коутиньо - ажойиб истеъдодли ўйинчи, аммо у керакли даражада кўп голлар урмайди.

"Челси"да Мейсон Маунт бор ва "Стэмфорд Бридж"да ёш футболчиларга катта эътибор қаратилади. Ўтган йилдаги "Челси"ни кўрган ҳолда айтаманки, клуб Коутиньо учун 79 миллион фунт сарфлашига ишонмаяпман.

Коутиньо истеъдодли. Аммо, Маунтнинг юқори даражага чиқишида ҳалақит берадиган ёш бўлмаган бразилиялик ўйинчини нега хоҳлашмоқда", - дейди Реднапп.


AlisherМуаллиф
Манба: The Football Show