Ребров Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқди

Sherzod Nurmatov
24 апр 2026, 11:25
Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров расман ишдан кетди.

У миллий терма жамоадаги лавозимини ўз олдига қўйилган мақсадларга эриша олмагани учун тарк этди.

Украина футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, икки томон ҳамкорлигини миллий терма жамоа АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026'га чиқа олмаганидан кейин тўхтатган. Киевнинг "Динамо" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 2023 йилнинг июнь ойидан бери миллий терма жамоага мураббийлик қилиб келаётган эди.

Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани 51 ёшли мураббийнинг кетишига асосий сабаб бўлган. Бу лавозимни ким эгаллаши тез орада эълон қилинади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uaf.ua