"Реал Сосьедад" Сильва ва Оярсабални ЕЛ доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинга жалб қилмади

Alisher
9 дек 2020, 15:34
"Реал Сосьедад" Европа Лигаси гуруҳ босқич 6-тури доирасидаги "Наполи"га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Рўйхатдан жароҳатдан тикланаётган ярим ҳимоячилар Давид Сильва ва Микель Оярсабаль ўрин олмади.

F квартетида "Наполи" (10 очко) етакчилик қилмоқда, ундан кейин эса "Реал Сосьедад", "Аз Алкмар" (8тадан) ва "Риека" (1) жамоалари бормоқда.

"Наполи" - "Реал Сосьедад" ўйини пайшанба куни Неаполда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RealSociedad