“Реал“ собиқ футболчисини ортга қайтармоқда

Khoja
3 июн 2025
“Комо” клубининг аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Пас тез орада “Реал”га қайтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) хабар берди.

Мадрид жамоаси футболчини 8 миллион еврога эвазига ортга қайтариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум аргентиналик ярим ҳимоячи 35 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун “Комо“ якунланган мавсумни А Серия турнир жадвалида 10-ўринда якунлади. Мадридликлар эса Ла Лигада 2-бўлишди.


KhojaMuallif
Manba: sports.ru