"Реал" "Шальке-04" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиб қолди

Aslanov Jasurbek
6 июл 2017
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Шальке-04" ярим ҳимоячиси Леон Горецкага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби"дагилар Германия терма жамоаси футболчисининг Конфедерациялар Кубогидаги ўйинидан ҳайратланишди. Шундай қилиб, агар испан гранди футболчини харид қилишга ҳаракат қилса, "Бавария"га жиддий рақиб пайдо бўлади.

Олдинроқ, "Бавария" Горецкани 2017/18 мавсумдан сўнг эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: La Sexta