"Реал" Рамос билан янги шартнома масаласида келиша олмаяпти

Sherzod Nurmatov
12 май 2021
"Реал Мадрид" ҳали ҳам жамоа сардори Серхио Рамос билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмади, деб хабар берди "Marca".

Манбанинг хабарига кўра, Рамос маоши 10 фоизга қиқсарган ҳолда икки йиллик шартнома тузмоқчи, аммо "Реал" бу вариантдан мамнун эмас. Амалдаги шартноманинг тугашига 50 кундан кам вақт қолди ва футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин.

34 ёшли Рамос жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатма берган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Marca