

Мадридликлар умумий ҳисобда ғалаба қозонди ва Европанинг энг нуфузли клуб турнирида чорак финалга чиқишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа, “Реал” Чемпионлар лигасининг 20 ва ундан ортиқ марта чорак финалига чиққан тарихдаги иккинчи жамоага айланди, деб хабар бермоқда Opta. Бу кўрсаткич бўйича мадридликлардан фақат “Бавария” (22 чорак финал) олдинда.
Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати:
- “Бавария” (22 марта);
- “Реал” (20 марта);
- “Барселона” (18 марта);
- “Манчестер Юнайтед” (14 марта);
- “Челси” (12 марта);
- “Ювентус” (12 марта).



