

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ўйинчи борасида қишки трансфер ойнасида таклиф беришни режалаштирмоқда.
"Тулкилар" ўз навбатида агар 45 миллион евро тўланса, Суюнджи билан хайрлашишга тайёрлар.
25 ёшли футболчи 2018 йилнинг августидан бери "Лестер"да ўйнайди. Унинг шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Чаглар жорий мавсум АПЛ доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.



