

"Реал" Рюдигернинг Англия клубидаги вазиятини кузатмоқда. Томонлар ҳали 2022 йилнинг ёзида якунланадиган битимни узайтириш борасида келиша олишмаяпти.
"Қироллик клуби" ўйинчини келаси ёзда текинга қўлга киритмоқчи ва у билан битимни январда муҳокама қилишга тайёр.
Антонио 12 миллион евро маош олмоқчи ва "Реал" германиялик ҳимоячининг талабларини қондиришга тайёр.



