“Реал” – “Челси”. Бугунги ўйин олдидан “Angliya futboli” сторисидаги сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021
Бугун Чемпионлар Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки баҳс Мадридда “Реал” ҳамда “Челси” ўртасида бўлиб ўтади.

Ўйин Тошкент вақти билан 28 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.

Бўлажак учрашув олдидан Instagram'даги махсус “Angliya futboli” саҳифамизнинг сторисида сўровнома ўтказилди. Унда устунлик Зинедин Зидан шогирдларига берилган.

“Реал” – 57 %

“Челси” – 43 %

Маълумот ўрнида, жамоалар шу вақтгача Чемпионлар Лигасида ўзаро ўйнамаган. Бироқ, “Реал” – “Челси” 1970/71 йилги мавсум Кубок эгалари кубоги мусобақасида бир-бирига қарши тўқнаш келган. Кейин эса "Челси" 1998 йилги УЕФА Суперкубогида 1:0 ҳисобида мадридликларни таслим этган. 

Шунингдек, Халқаро чемпионлар кубоги ўртоқлик турнирида ҳам улар ўртасида 2 та баҳс бўлиб ўтган эди.

Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia