"Реал" "Барселона"га ўтиши керак бўлган футболчини илиб кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
20 мар 2019
"Реал" ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо учун курашга қўшилмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи 23 ёшли футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Клубдагилар Рабьони ярим ҳимоячи Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ хавбекининг клуб билан шартномаси июнда якунига етади ва у келишувни узайтиришдан бош тортди. Бу иш учун раҳбарият уни ёшлар таркибига ўтказиб қўйди.

Олдинроқ, Рабьо ёзда "Барселона" билан шартнома тузиши эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sport.es