

"Sky Sports" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" футболчининг трансфери учун 225 млн евро сарфламоқчи. Шу орқали бельгияликни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантиришмоқчи.
Олдинроқ Азарнинг хизматларига "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди. Кеча Азарнинг ўзи ҳам "Челси"дан кетишга тайёрлигини маълум қилганди.



