Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2025
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2025 йилги "Пушкаш" мукофотини қўлга киритишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар рўйхатига Алеррандро ("Витория"), Алессандро Дейола ("Кальяри"), Педро де ла Вега ("Крус Асуль"), Сантьяго Монтьель ("Индепендьенте"), Амр Носсир ("Ал Аҳли"), Карлос Оррантия ("Атлас"), Деклан Райс ("Арсенал"), Ризки Ридо ("Персия Жакарта"), Кевин Родригес ("Касимпаша") ва Ламин Ямаль ("Барселона") киритилган.

2024 йилги "Пушкаш" мукофоти соҳиби ўша пайтда "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаган Алехандро Гарначодир.

ФИФА афсонавий венгриялик футболчи номи билан аталган Ференц Пушкаш номидаги совринни 2009 йилдан бери энг чиройли гол учун бериб келмоқда.


Ушбу 11 та гол видеосини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com