Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди

Alisher Ostonov
14 июн 2025, 17:57
2025 йилги мусобақанинг очилиш учрашувини австралиялик ҳакам бошқариб боради.

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихида энг кўп ўйинни бошқарган расмий бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 5 та ўйин мавжуд.

2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Мисрнинг "Ал Аҳли" ва АҚШнинг "Интер Майами" учрашувини Австралия фуқароси Алиризо Фарғони бошқариб боради.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia