

Бу Ҳайдаровнинг клубни тўлиқ тарк этди дегани эмас. Мураббий клубда бошқа лавозимда ишлашда давом этади.
Клуб бир қатор мураббийлар билан музокаралар олиб бормоқда. Якуний тўхтамга келгунча қадар, машғулотларни Владимир Андреев олиб боради", деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати.
Маълумот учун, бугун сайтимизда Александр Хомяков "Сурхон"да иш бошлагани ҳақида хабар чиққанди. Россиялик мураббий жамоа машғулотларини ўтказгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.



