Расман: "Торонто" Инсинье билан шартнома имзоланганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
8 янв 2022
"Наполи" ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье "Торонто" билан 4 йиллик келишув тузди, дея хабар қилди Канада клуби матбуот хизмати.

30 ёшли италиялик "Торонто" сафига 2021/22 йилги мавсум охирида "Наполи" билан шартномаси тугагач қўшилади.

Инсинье MLS жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузди. У ҳар мавсум 15 млн евро олади.

Инсинье жорий мавсумда 19 ўйинда 5 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди. У 2021 йилнинг ёзида Италия термаси билан Европа чемпионига айланган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: torontofc.ca