

30 ёшли италиялик "Торонто" сафига 2021/22 йилги мавсум охирида "Наполи" билан шартномаси тугагач қўшилади.
Инсинье MLS жамоаси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузди. У ҳар мавсум 15 млн евро олади.

Инсинье жорий мавсумда 19 ўйинда 5 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди. У 2021 йилнинг ёзида Италия термаси билан Европа чемпионига айланган эди.



