Расман: Оспинанинг ўрнини эгаллайдиган дарвозабон Ар-Риёдга учиб келди. У ҳам легионер

Eldor Akmurzayev
24 янв 2023
“Бока Хуниорс” кипери Агустин Росси фаолиятини Осиёда давом эттиради.

У ижара асосида мавсум охиригача “Ал Насср”да ҳаракат қилади. Олдинги маълумотларга кўра, риёдликлар 27 ёшли посбоннинг ижараси учун 1 млн 200 минг евро атрофида тўлайди.

Аввалроқ, “Ал Насср”нинг асосий дарвозабони Давид Оспина жароҳат олиб, операция қилинганди. Унинг тикланиши учун эса 6 ҳафтага яқин муддат керак бўлади.

Росси бугун Ар Риёдга учиб келди ва тез орада тиббий-кўрикдан ўтиб, янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Ёзда эса у эркин агент сифатида “Фламенго”га ўтади. Россининг трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/AlNassrFC_EN