Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди

Sherzod Nurmatov
2 янв 2026
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"2023 йилда "Локомотив" таркибида муносиб ўйинлар ўтказган, жамоамиз сардори бўлган Олег Зотеев янги мавсумда жонажон жамоаси учун ўйнайди.

"Локомотив" таркибидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган Олег Владимирович жамоамиз учун 187 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 13 ассист қайд этган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Зотеев "темирйўлчи"га айланиши ҳақида маълумот тақдим этган эдик.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати