

24 ёшли ўйинчининг янги жамоаси эса ПСЖ бўлади. Мукиеле тез орада парижликлар базасида тиббий кўрикдан ўтиб, кўп йиллик шартнома имзолайди.
Француз ўтган мавсум Бундеслиганинг 28 ўйинида қатнашиб, 3 голли пас амалга оширди. Унинг трансфер нархи тахминан 20 миллион еврога баҳоланмоқда. У 2018 йилдан бери “қизил буқалар” шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.



