Расман: "Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
18 июл 2023
"Манчестер Юнайтед" ва Маркус Рэшфорднинг ўзаро ҳамкорлиги яна давом этади.

Янгиланган шартнома яна 5 йил амал қилади ва 2028 йил ёзига қадар давом этади.

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилда асосий жамоа таркибида дебют қилган ва шундан буён у 359 ўйинда 123 гол урган.

Ўтган мавсумда Маркус АПЛнинг 35 ўйинида қатнашиб, 17 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: manutd.com