

Хабар беришларича, "Манчестер Юнайтед"нинг 19 вакилидан коронавирус аниқланган. Касалланганлар орасида нафақат футболчилар, балки клуб ходимлари ҳам бор. Уларнинг баъри яккаланиш тартибига ўтган.
Шу тариқа, "қизил иблислар"нинг АПЛ 18-тури доирасидаги "Брайтон" билан баҳси номаълум муддатга қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Манчестер Юнайтед"нинг Англия чемпионати доирасидаги "Брентфорд" билан учрашуви ҳам айнан COVID-19 туфайли ўтказилмаган эди.



