

Ушбу трансфер 2021 йилнинг май ойида, яъни, футболчи 18 ёшга тўлганидан кейин амалга ошади. Бу ҳақда Перу клуби расмий сайти хабар бермоқда.
"Манчестер Сити"га ўтиш - фаолиятимда бундан катта воқеа бўлмаслиги аниқ. Улар мен билан шартнома имзолаганидан хурсандман. Клубнинг ажойиб мураббийи, футболчилари ва мухлислари бор. Энди ушбу жамоанинг асосий футболчиси бўлишни мақсад қиламан. Европа футболига қадам қўйишимдан мамнунман. Бироқ ҳозирча "Альянс Лима" таркибидаман", - деди 16 ёшли Агилар.



