Расман: Карлуш Кейруш Қатар бош мураббийи этиб тайинланди

Оқил Абдубарноев
6 фев 2023, 20:50
Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Қатар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қатар футбол ассоциацияси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 69 ёшли мутахассис Эрон терма жамоасини 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиққанди ва мундиалдан сўнг истеъфога чиққанди.

Кейруш испаниялик мураббий Феликс Санчес ўрнини эгаллайди. 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/QFA_EN