

Шунингдек, терма учун мусиқий айдентика (аудиобрендинг) тайёрланган.
“Келажакка тайёрмиз. Бугун Италия ТЖнинг янги имижини тақдим этамиз – янги эмблема ва тарихда биринчи маротаба қўлланилган махсус овозли айдентика.
Биз янги даврга қадам қўймоқдамиз, аммо буни доимо барча мухлисларга ноодатий ҳис-туйғуларни уйғотиш истаги ва ғурур билан амалга оширамиз.
Худди шу ҳис-туйғулар футболкада бўладиган янги логони яратишга ёрдам берди, улуғвор анъанани янгилаган ҳолда “Аззури” аудио логотипи ва қўшиғи илҳом бахш этади”, дейди ИФФ раҳбари Габриэле Гравина.




