Расман: ФИФА таъқиқидаги "Челси" ёзги трансферни эълон қилди

Mirjalol Normatov
1 июл 2019, 21:28
Ўтган мавсумни ижара асосида "Челси"да ўтказган Матео Ковачич клуб билан тўлақонли шартнома имзолади.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, хорватиялик футболчи "Челси" билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Футболчи ўтган йили "Челси"га кўчиб ўтгани учунгина клуб билан шартнома имзолай олди. Чунки "Челси" ёзги ва қишки трансферлар ойнасида бирорта футболчини сотиб ололмаслиги борасида таъқиққа учраганди.

Олдинроқ "Челси" хорватиялик учун "Реал"га 50 миллион евро тўлаши борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ChelseaFC