

Бу ҳақда испан клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Валенсия" футболчини 40 миллион еврога сотиб олди. 21 ёшли форвард "кўршапалаклар" 2024 йилгача шартнома имзолади. Унинг келишувда кўрсатилган товон пули 300 млн евро.

Гедеш ўтган мавсум "Валенсия"да ижара асосида тўп тепган ва 38та учрашувда 6та гол уриб, 9та голли пас берган.



