Расман: Дик Адвокат "Фейеноорд"га бош мураббий этиб тайинланди

Alisher
31 окт 2019
72 ёшли мутахассис Дик Адвокат Роттердамнинг "Фейеноорд" клубига бош мураббий этиб тайинланди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Адвокат мавсумнинг муваффақиятсиз стартидан сўнг истеъфога чиққан Яп Стамнингнинг ўрнига бош мураббий этиб тайинланди.

Роттердам клуби ҳозирда Голландия чемпионатининг 11 туридан сўнг 14 очко жамғарган ҳолда 12-ўринда бормоқда.

Адвокат ПСВ, "Боруссия М", "Зенит", "Сандерленд" ва "Фенербахче" клубларида ўйнаган.

Бундан ташқари Голландия, БАА, Жанубий Корея ва Россия терма жамоаларини бошқарган.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/Feyenoord